Ўрта тоифадаги энг кучли Топ-10 смартфон

AnTuTu бенчмарки жамоаси май ойида ўрта тоифадаги энг самарадор ўнта смартфонлар рўйхатини эълон қилди. Рейтингга MediaTek, Huawei, Qualcomm ва Samsung платформаларидаги смартфоналр кирди. Қурилмалар орасида OPPO Reno 3 5G моделига тенг келадигани топилмади (403 607 балл).

Рейтингнинг иккинчи поғонасини Kirin 820 чипида ишловчи Honor 30S телефони эгаллади (387 583). Етакчи учликда Huawei Nova 7 смартфони ҳам бор (HiSilicon Kirin 985, (385 323).

Кейинги ўринларда Honor 30, Honor X10, Huawei Nova 7 SE, OPPO Reno 3 Pro 5G, Vivo S6 5G, Vivo X30 5G смартфонлари боришмоқда. Кучли ўнталикнинг охирида Redmi K30 5G смартфони. Бу қурилма Snapdragon 765G процессорида ишлайди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!