Ўзбекистон фуқаролари $50 млнлик Apple техникаси контрабандасига аралашганлиги очиқланди

АҚШ Федерал қидирув бюроси, Божхона ва сҳегара хизматлари, Нью-Йорк полиция департаменти ва бошқа давлат идоралари томонидан ўтказилган текширув ишлари якунига кўра, 10 киши 50 миллион долларлик электрон қурилмалар контрабандаси иши бўйича айбланди, деб хабар бермоқда Daryo.uz нашри Spot интернет сайтига асосланган ҳолда.

Интерпол миллий марказий бюросининг маълум қилишича, айбланувчилар орасида тўртта Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Нью-Йорк штати шарқий округи полициясининг сайтида ёзилишича, айбланувчиларга Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг амалдаги ва собиқ ходимлари ёрдам кўрсатган, бироқ компаниянинг ўзи буни рад этмоқди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари экипаж аъзоларининг юкларини текшириш вақтида «миллионлаб долларлик» қурилмаларни топган. Улар орасида ноқонуний равишда ташилган техникалар — iPhone, iPad ва Apple Watch қурилмалари бор. Қайд этилишича, ушбу қурилмаларнинг аксарияти ўғирланган. АҚШ Давлат департаменти ҳозирда «Аэрофлот» ходимларининг 113 та визасини бекор қилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!