Ўзбекистон шароитида смартфон танлашда 7 асосий қоида

Яқинда MobInfo.uz сайтининг Телеграм-каналида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, фойдаланувчиларнинг кўпчилиги смартфон танлашда асосан интернет тармоғидаги видео ва матнли обзорларга эътибор қаратишади.Фойдаланувчилар Аммо, блогерларнинг фикри ҳар доим ҳам холис бўлавермайди. Шулардан келиб чиққан ҳолда, ўқувчиларимиз учун Ўзбекистон шароитида смартфон танлашда амал қилиш зарур бўлган 7 асосий қоидаларни эслатиб ўтишга қарор қилдик.

  1. Ўзбекистонда сиз харид қилмоқчи бўлаётган мобиль қурилма ишлаб чиқарувчисининг расмий фирма сервис-маркази ёки шу иш билан шуғулланувчи устахоналар борлигига эътибор қаратинг. Акс ҳолда эртами-кечми сизда смартфонни таъмирлаш бўйича муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
  2. Смартфоннинг оператив ва доимий хотираси ҳажми етарли даражадами? Бугунги кунда замонавий смартфон камида 4, яхшиси 6 гигабайттезкон хотирага эга бўлиши зарур. Бундай телефон бир икки йилда эскириб қолмайди ва қийин графикали ўйинларда “қотиб” қолмайди. Доимий хотира ҳажми эса камида 64 Гб бўлмоғи лозим. Чунки ҳозирда фойдаланувчилар жуда кўп миқдорда суратлар, видеолар олишади, телефонларида кинофильмлар томоша қилишади, мусиқа тинглашади. Агар телефонда ташқи хотира картаси ўрнатиш учун слот мавжуд бўлмаса, қурилмадаги доимий хотира миқдори 128 гигабайт бўлмоғи зарур.
  3. Қурилманинг аккумулятор батареяси кучи 4 минг, янаям яхшиси 5 минг миллиампер соат (мАс) бўлиши керак. Шунда сизда смартфонни бир кун давомида оқшомгача интенсив равишда фойдаланиш имкони бўлади. Акс ҳолда телефонни кундузи ҳам қувватлаш зарур бўлади. Бу эса ноқулайлик туғдириб, одамга ёқмайди.
  4. Смартфон танлашда унга ўрнатилган чипсетга эътибор қаратинг. Смартфонга  Snapdragon процессори ўрнатилган бўлса мақсадга мувофиқ, чунки бу процессорлар  рақобатчиларига қараганда тезроқ ишлайди ва батарея қувватини кўп сарфламайди. MediaTek чипсетлари фойдаланувчилар орасида унчалик язши баҳоланмайди.
  5. Сиз танлаган смартфон дисплейи диагонали камида 6 дюймли FullHD ёрқинликда бўлиши зарур. Экран катталиги бундан кичкина бўлса, у смартфондан кино кўриш, интернетда маълумот қидириш ёки мессенджерлардан фойдаланишда кўзингизга зиён етказиши мумкин.
  6. Оладиган смартфонингизда USB-C типдаги улагич (разъём) ва тезкор қувватлаш функцияси бўлиши керак. Янги типдаги улагичли қурилмаларда сиз смартфонни қувватлашда ноқулайликлар сезмайсиз. Тезкор қувватлаш  технологияси эса смартфонни атига бир соат орасида 100%гача зарядлаб олишга имкон беради.
  7. Ва, ниҳоят, смартфонда яхши асосий ва олд камералар бўлиши зарур. Ҳозирги кунда асосий камера 48 мегапискелли бўлса яна яхши. Бу сизга тиниқ суратлар олишга ёрдам беради. Яхши олд камера эса чиройли селфи суратлар олишга имкон беради.
  1. Албатта, кўпчилик учун смартфон танлашда ишлаб чиқарган фирма бренди ва телефоннинг дизайни ҳам катта аҳамиятга эга. Аммо бу кўрсаткичлар ҳар бир фойдаланувчи учун хусусий бўлиб, бунда ҳамма фақат ўзининг ички танловидан келиб чиқади.
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!