Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 7 поғонага кўтарилди

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил март ойида дунё мамлакатларида интернет тезлиги бўйича янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича жаҳонда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат ичида). Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баровар ўсди – 11,62 Мбит/c дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/c гача (2020 йил март ҳолатига).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 133-ўринни эгалаб, 2020 йил феврал ҳолатига кўра битта позицияга кўтарилди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!