Ўзбекистонда энг яхши мобиль иловалар аниқланди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида соврин жамғармаси $100 000 бўлган mGovAward – энг яхши давлат мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйич танлов ғолиблари аниқланди. Оммабоп овоз бериш натижаларига кўра, ғолиб масофавий таълим учун Roboteach иловасини ишлаб чиққан жамоа бўлди.

Иккинчи ўрин Imam Bukhari мобил иловаси яратувчиларига берилди.

Учинчи ўрин эса имконияти чекланган инсонларга ёрдам бериш учун Sahiya иловасини ишлаб чиққан дастурчиларга насиб этди.

Танлов ғолиб ва совриндорларининг ютуқ миқдорлари мос равишда 50 минг, 30 минг ва 20 минг долларни ташкил этди.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!