Ўзбекистонда Huawei ҳам солиқ тўлайдиган бўлди

Хитойнинг Huawei корпорацияси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) матбуот хизмати хабар қилди. ДСҚ маълумотига кўра, Хитойда рўйхатга олинган  Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited компанияси 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган.

Бундан олдинроқ жуҳонга машҳур Google, Facebook, Netflix, Samsung, Apple, Booking.com каби йирик ширкатлар ҳам Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтгина ҳақида хабар берилган эди.

Янги Солик кодексига мувофиқ, 2020 йил бошидан бошлаб Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматлар ва товарларни сотадиган  хорижий юридик шахслар солиқ тўловчилар сифатида тан олинган. Шу сабабли улар ДСҚнинг махсус ҚҚС-офисида рўйхатдан ўтишлари зарур.

Huawei смартфонларининг нархлари билан қуйида танишиш мумкин!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!