Ўзбекистонда икки мобиль алоқа оператори хусусийлаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистондаги Mobiuz ва Perfectum мобиль алоқа операторларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Ҳозирги пайтда Mobiuz компанияси тўлиқ давлатга қарашди,  Perfectum CDMA-операторида эса давлат улуши 65% ташкил қилади. Юқоридаги фармонга мувофиқ, ҳар икки мобиль оператор инвестициявий жозибадорлиги оширилган ҳолда очиқ савдоларда сотилиши режалаштирилган давлат улуши бор активлар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги абонентлар сони бўйича энг йирик компания ҳисобланган Ucell ҳам давлатга тегишли. Бу ширкатнинг тақдири ҳали ноъмалумлигича қолмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мобиль алоқа алоқаси фойдаланувчилари сони 23 млн. атрофидани ташкил қилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!