Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга мувофиқ, мамлакатда Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқилади.

Яқин келажакда СИ технологияларидан қишлоқ хўжалиги, банк ва молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, электрон ҳукумат соҳасларида кенг фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий маркази негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотда фойдаланиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформасини яратиши белгиланди.

Қарорни тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!