Ўзбекистонда янги iPhone 12 сотиб олиш учун қанча ишлаш керак? 

Таниқли Picodi.com сайти экспертлари дунёнинг турли мамлакатларида iPhone 12 Pro Max смартфонини сотиб олиш учун қанча кун ишлаш зарурлигини ҳисоблаб чиқишди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистонда Apple флагманини ҳарид қилиш учун навбати билан  123,9 ва 157,6 кун ишлаш зарур. Тожикистонликлар янги iPhone олишга етадиган пул ишлаш учун 209,3 иш куни зарур бўлади. Қозоғистонда эса бунинг учун 74,6 кун кифоя қилади.

Янги iPhone 12 Pro Max олишга етадиган пул топиш учун Швейцарияда атига 4,4 кун, АҚШда 6,1 кун ва Австралияда 6,6 кун ишлаш кифоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда iPhone 12 Pro Maxнинг 128 Гб доимий хотирали версияси ўртача 13 млн сўм атрофида туради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!