Ўзбекистондаги 12 246 та аҳоли масканларининг 56,8 фоизида ҳатто 3G алоқаси мавжуд эмас – ОАВ

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда «Электромагнит мослашув маркази» билан биргаликда 2020 йилнинг июнь июль ойларида республика ҳудудидаги 12 246 та аҳоли яшаш масканларида мобил алоқа қамрови ҳолати таҳлил қилинганда, уларнинг 6,6%да 2G, 56,8%ида 3G ва 95,5%ида 4G алоқаси мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу ҳақида Daryo.uz нашри Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов иштирокида брифингга асосланган ҳолда хабар берди.

Суратда: Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган Сентоб қишлоғи.
Манба: https://navoitourism.uz

Шу билан бирга, республикадаги 115 та аҳоли яшаш масканида бирор-бир мобиль алоқа операторининг алоқа қамрови мавжуд эмаслиги, 533 та етиб бориш қийин бўлган аҳоли яшаш масканларидан 313 тасида (ёки 58,7%ида) умуман мобил алоқа қамрови мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Бирок, Ўз Р. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматовнинг маълумотларига кўра, мамлакат аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97%га ва мобил Интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 87%га етказилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!