Ўзбекистонлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

Самарқандда тиктокер йигитлар лайк йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади. Шифокорларнинг маълум қилишича, йигитлардан бири энди юра олмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳақда “Дарё” интернет нашри “Бу кун” информацион дастурига асосланиб хабар берди.

«Мен дўстим билан TikTok ижтимоий тармоғига қизиқиб, профил очдик. Обуначиларимизни кўпайтириш мақсадида иккаламиз томга чиқдик ва томдан ўзимизни ташладик.

Дўстим ҳозир шифохонада, шифокорларнинг айтишича, у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан. Энди TikTok’ка кирмасликка ҳаракат қиламан», — дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тиктокерларни огоҳлантирган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!