Яқинда интернетдаги даркнет (яширин интернет) форумларидан бирига сиздирилган бир 40 миллион Telegram мессенжери фойдаланувчиларининг маълумотлари орасида Ўзбекистон мобиль операторлариниг 50 062 та рақами ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази (ЎКМ) матбуот хизмати маълум қилди.
“Сиздирил”ган маълумотлар орасида Telegram фойдаланувчиларининг иловада рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган исми-шарифи, телефон рақами, Telegramдаги “ник”и, шунингдек, фойдаланиш ID-си кабилар бор. Сўнгги маълумотлардан дастур ичидаги хабар юборувчилар ва олувчиларнинг идентификация қилишда фойдаланилади.
ЎКМнинг қайд этишича, сиздирилган рақамлардан реклама юбориш ва турли гуруҳларда қўшиб қўйиш, аккаунтлаги расмлардан фдойдаланиш кабиларда фойдаланиши мумкин.
Ўз навбатида, Telegram матбуот хизмати сиздирилган аккаунтларнинг 60% ҳозирда ишлатилмасилиги маълум қилди.
Шу муносабат билан ЎКМ Telegram фойдаланувчиларини иловадаги “Созлашлар” бўлимида телефон рақамини ҳеч кимга кўрсатмайдиган қилиб белгилаб қўйиш зарурлигини тавсия қилди.