Ўзбекистонликлар ўз паспортларига ўзгалар телефони UZIMEI рўйхатидан ўтказилганига шикоят қилмоқда – ОАВ

Ижтимоий тармоқларда UZIMEI тизимига оид шикоятлар кўпаймоқда. Ўзбекистонлик фойдаланувларнинг айтишича, улар чет элдан олиб келган телефонларини рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Daryo.uz нашрининг ёзишича, чунки аллақачон уларнинг паспортига бошқа телефон рўйхатга олинган.

Блогер Исроил Тиллабоевнинг ёзишича, февралда расмий дўкондан кредитга олган телефони ишламай қолган. Рўйхатдан ўтказиш учун эса фақат хорижга чиқиб келган одам керак бўлиши айтилган. Блогер, нақ 11 кишини топиб келган, лекин уларнинг ҳаммасини номига аллақачон телефон рўйхатдан ўтказиб бўлинган, ўзлари эса бундан бехабар.

Эслатиб ўтамиз, хориждан телефон олиб кирган компания ёки жисмоний шахс мустақил равишда ҳар бир аппарат учун 44 мингдан 55 минг сўмагача пул тўлаб, UZIMEI тизими оператори орқали рўйхатдан ўтиши керак.

Тизим асосчиларининг сўзларига кўра, бу смартфонлар ёки планшетларнинг Ўзбекистонга контрабанда йўли орқали кириб келишини чеклайди, чунки бу каби қурилмалар мамлакатда ишламайди. Шунингдек, бу ўғирланган ёки йўқолган телефонни блоклаш имконини беради.

Тизимни жорий этиш 2019 йилнинг 1 апрелидан бошланган. Биринчи босқичда Ўзбекистондаги барча уяли алоқа телефонлари автоматик равишда бепул рўйхатдан ўтказилган. Бир неча ой ичида бутун мамлакат бўйлаб 30 миллионга яқин мобил қурилма рўйхатдан ўтказилган. 1 декабрдан бошлаб эса пулли рўйхатдан ўтказишга оид иккинчи босқич бошланган.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда хориждан телефон олиб келиб, ўз аппаратларини мустақил равишда рўйхатдан ўтказа олмаётган фойдаланувчиларнинг шикояти кўпайган. Рўйхатдан ўтказиш вақтида уларнинг паспортига бошқа бир телефон рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинмоқда.

Бу борада UZIMEI офисига мурожаат қилганларга ИИБ мурожаат қилиш тавсия этилмоқда, ИИБда эса уларни қайта UZIMEI’га жўнатмоқда.

UZIMEI компанияси эса ушбу ҳолат юзасидан Facebook’даги саҳифаси орқали «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонундан парча келтирган — «Қонунининг 33-моддасига мувофиқ шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46(2)-моддаси ва Жиноят кодексининг 141(2)-моддаси билан белгиланиб қўйилган».

«Демак, ёки аэропорт — вокзал, ёки чегара хизмати, ёки божхонадаги масъуллар фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегоналарга пуллашмоқда. Бу ерда жуда катта жиноятнинг ҳиди келяпти, ўртоқлар! Тегишли органлардан зудликда муносабат талаб қиламиз!», — деб ёзади блогер Хушнуд Худойбердиев.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!