Қўриқчи дрон ўғрини расмга олиб, уни уй эгасининг телефонига юборади (видео)

Amazon компанияси янги маҳсулотлари тақдимоти вақтида Ring номли шўъбасига тегишли қўриқчи-дронни тақдим ҳам этди, деб хабар беради Daryo.uz нашри. Янги гаджет Always Home Cam номини олган бўлиб, у суратга олинаётган тасвирни тўғридан-тўғри телефон ёки планшетга узатувчи камера билан жиҳозланган. Бошқа вақтда Always Home Cam махсус док-станцияда «яшириниб ўтиради».

Фото: Digital Trends

Бироқ уй эгаси йўқ вақтида хонадонга кимдир ташриф буюрса, дрон ўз инидан чиқиб, бу ҳақда уй эгасини огоҳлантиради ва кутилмаган меҳмон қаршисига учиб боради. Дрон рекламасида ушбу меҳмон ўғри бўлиб чиққан — у қурилмани кўриб, қўрққанидан қочиб кетган.

Amazon ушбу дрон нархига аниқлик киритмаган. The Verge’нинг тахминича, Always Home Cam 250 доллар атрофида бўлиб,  камида 2021 йилда сотувга чиқади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!