Қайси флагманнинг батареяси кўпга етади? (видео)

Таниқли TechDroider YouTube-канали муаллифлари Samsung компаниясининг янги топ –смартфони Galaxy S21 Ultra моделини унинг асосий рақобатчилари бўлган Xiaomi Mi 11, iPhone 12 Pro Max, OnePlus 8 моделлари автономлиги билан солиштириб кўришди. Шунингдек, тестда ўтган йилги Galaxy S20 Ultra модели ҳам қатнашди.

Барча флагманлар, iPhone 12 Pro Maxдан ташқари,  120 Гцлик экран режимида Full HD+ ёрқинлигида текширилди. Apple телефони эса фақат 60 Гцни қўллаб-қувватлайди.

Олдин смартфонларда PUBG ўйнаб кўрилди, кейин бир неча соат давомида YouTubeда видео кўрилди, Google Chromeда бир соат интернетга чиқилди, Instagramда кезилди, охирида эса аппарат тўлиқ ўчгунча видео олинди. Натижалар қуйидагича:

  • Galaxy S20 Ultra — 7 соат 33 минут,
  • Xiaomi Mi 11 — 7 соат 50 минут,
  • OnePlus 8 — 8 соат 10 минут,
  • Galaxy S21 Ultra — 8 соат 34 минут,
  • iPhone 12 Pro Max — 9 соат 8 минут.
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!