Қайси маркадаги смартфонлар кўпроқ қизийди?

Хитойнинг MyDrivers интернет-нашри Master Lu бенчмарк маълумотларига таяниб, ишлатиш жараёнида қизиб кетишга кўпроқ мойил бўлган смартфонлар рейтингини тузди, деб ёзади Xabar.uz сайти. Тадқиқот доирасида асосан Осиёда ишлаб чиқариладиган смартфонлар смартфонлар текширилган. Буни қарангки, Vivo компаниясининг телефонлари энг “совуқ” смартфонлар деб топилган. Ушбу бренд қурилмалари таркибий қисмларининг ўртача ҳарорати 30,56 даражани ташкил этган.

 

Иккинчи ва учинчи поғоналарни Samsung ва Oppo гаджетлари эгаллашди. Ишлаш вақтида уларнинг ҳарорати ўртача 31,08 ва 31,15 даражага етган.

Энг “қайноқ” телефонлар деб, Realme ширкати девайслари топилди. Уларнинг ўртача ҳарорати тахминан 33,18 даражадан иборат.

Умуман олганда, рейтинг бўйича энг юқори ҳарорат Nokia 9 PureView телефонида қайд этилган: унинг корпуси 43,05 даражагача қизиб кетган.

Шунингдек, бенчмарк тестда иштирок этаётган барча смартфонларнинг рейтингини тузди. Энг паст ҳароратни Vivo U3x модели сақлаб қолди: унинг корпуси фаол ишлаш пайтида атиги 27,96 даражагача қизиган.

Қизишга камроқ мойил бўлган аппаратлар рўйхатининг энг юқори поғонасидан Samsung Galaxy M30s, Xiaomi Redmi 8, Redmi 8A, ва Vivo Y3 моделлари жой олишди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!