Қайси мессенжер трафикни камроқ сарфлайди?

Италиянинг SosTariffe оператори оммабоп мобиль мессенжерларнинг трафикни “ейиш” статистикасини ўрганиб чиқди. Хўш, WhatsApp, Telegram, Hangouts, Line, Viber, Facebook Messenger ва Skypeдан қайси бири интернетни камроқ сарфлайди?

Тестлар уч ишлатиш режимида ўтказилди:

-Кичик: 20 юборилган ва 20 олинган хабарлар, 5 юборилган ва 2 олинган расмлар.

-Ўрта: 40 юборилган ва 40 олинган хабарлар, 10 юборилган ва 5 олинган расмлар.

-Юқори: 100 юборилган ва 100 олинган хабарлар, 50 юборилган ва 20 олинган расмлар.

Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда кенг тарқалган Telegram иловаси WhatsAppдан ўзиб кетди. Маълум бўладики, Россияда ишлаб чиқилган мессенжер мобиль трафикни жуда кам сарфлайди (1 соат ишлатилганда 0,42 МБдан 3,75 МБгача. Бу эса Facebookка бегишли дастурдан 35-40% кам демакдир (соатига 0,65дан 6,23 МБгача).

Жадвалдан кўриниб турибдики, қолган мессенджерлар бу иккаласидан анча кўп трафик сарфлайди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!