Қайси операцион тизими фойдаланувчилар маълумотларини кўп йиғади?

Google операцион тизими (ОС) фойдаланувчилар ҳақида Appleга қараганда 20 баробар кўпроқ маълумот тўплайди, деб ёзади Ars Technika. Тринити коллежи профессори Дуглас Лейтнинг сўзларига кўра, Андроид ва iOS уларни Google ва Apple серверларига смартфон эгаси таъқиқлаган бўлса ҳам узатади.

Иккала операцион тизим ҳам одам оддий ҳаракатларни амалга оширганда маълумот юборади, масалан, СИМ-картани киритиш ёки созламаларни кўриш. Бўш ҳолатда смартфон ҳар 4,5 дақиқада серверга уланади. Ёқилганда, Apple ОС 42КБ, Google эса 1МБ маълумот юборади.

Шуни эсда тутингки, iOS автоматик равишда Siri, Safari ва iCloud каби дастурлардан маълумотларни тўплайди, Андроид эса Chrome, YouTube, Dox, Messenger ва қидирувч тизимидан ҳам маълумотлар олади. Бу ҳол ҳатто фойдаланувчи Googleга кирмаган бўлса ҳам содир бўлади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!