Ҳеч кимга сир эмаски, кўпинча эркаклар ва аёллар турли хилдаги маҳсулотларни афзал кўришади. Смартфонлар ҳам бундан мустасно эмас. Куни кеча эълон қилинган сўров натижалари асосида тўртта йирик смартфон брендларига эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатлар аниқланди, деб ёзади IXBT.com нашри.

Сурат: https://www.ixbt.com
Хусусан, Xiaomi ва Realme смартфонларини аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ сотиб олишади, аммо Samsung ва Oppo қурилмаларида бунинг акси. Бунинг мумкин бўлган сабабларидан бири шундаки, эркаклар ўзига хос техник хусусиятларга кўпроқ эътибор беришади ва аёллар инновацион имкониятларга кўпроқ мойил бўлишади.
Бундан ташқари, эркаклар аёллардан кўра кўпроқ смартфонларни Интернет орқали сотиб олишни афзал кўришади (47,2% ва 41%). Бу юқорида кўрсатилган статистикага ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.
Охирги қизиқарли нуқта – бу ёшга оид маълумотлар. Кўриниб турибдики, Xiaomiга қизиқувчиларнинг ёши ўсган сайин, брендга интилишлари пасайиб боради.
Samsungда эса бунинг тескарисини кўриш мумкин.
Манба: 91mobiles
Смартфонлар нархлари: Realme ва Vivo
