Қорақалпоғистон ва Хоразмда аҳоли қайси уяли алоқа операторларидан норозилиги маълум бўлди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистондаги алоқа операторлари хизматлари сифатини ўрганган чоғида айрим вилоятлардаги ҳолатлар қониқарсиз эканлиги аниқланди. Бу ҳақида “Янги Ўзбекистон нашри” федерация матбуот хизмати ходими Aзиза Хўжакелдиевага асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Расм: Surprise Travel

Республика миқёсида алоқа ва интернет сифатини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати мониторинги ўткизилди. Унинг доирасида Uzmobile, Mobiuz, Beeline, Ucell, Perfectum сингари хизмат кўрсатувчи алоқа компанияларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ҳолат бўйича қуйидагилар маълум бўлди:

Қорақалпоғистон Республикасида 238 та МФЙ бўлса, шундан Uzmobile алоқа воситасидан 115та МФЙ аҳолиси норози 123 таси қониқарли ҳолатда.

Mobiuz Қорақалпоғистон Республикасининг битта маҳалласида мутлақо мавжуд емас. 119 тасида эса мутлақо қониқарсиз 118 та сида қониқарли.

Beeline компаниясидан 3 та маҳалла фойдаланмайди, 150 та МФЙда эса қониқарсиз. Қолган 85 тасида қониқарли.

Ucell компаниясидан эса ҳудуднинг 153 та маҳалласи норози, 85 тасида эса қониқарли.

Хоразм вилояти мисолида айтадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 479 та маҳалла мавжуд. Уларнинг 161 тасида Uzmobile алоқа операторининг хизмати мутлақо қониқарсиз.

196 та ҳудуд аҳолиси эса Mobiuz алоқа компанияси ҳақида ҳатто билишмайди, қолган 237 та маҳаллада қониқарли ҳолатда.

Вилоятдаги 7 та маҳаллада Beeline алоқа операторидан мутлақо фойдаланмайди, қолган 296 тасида қониқарсиз, 176 та маҳаллада еса ҳолат яхши.

Вилоят аҳолиси Perfectum алоқа операторлари хизматидан эса аҳоли норози.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!