“Қора акула”нинг учинчи авлоди тақдим этилди

Xiaomi компанияси мобиль ўйинлар ишқибозларига мўлжалланган Black Shark 3S смартфонини расман оммага тақдим этди. Энг замонавий Snapdragon 865процессор, 12 ГБ оператив хотира ва 120-Гц тезликда янгиланувчи AMOLED-дисплей (FHD+) билан жиҳозланган қурилма $570, $616 ва $690 орасида баҳоланди. Доимий хотира миқдори версиясига қараб 128, 256 ва 512 ГБ бўлиши мумкин.

Аккумулятор қуввати 4720 мАсат, 65 Ваттлик тезкор қувватлаш тизими ҳам мавжуд (USB Type-C). Телефондан 3,5-мм разъем разъемга ҳам жой топилди. Смартфондан 64+13+5 Мплик камералар учлиги, 20 мегапикселлик селфи-камера ҳам жой олди.

Дисплей матрицаси 17 мс тезликда ишлайди, бу эса мобиль қурилмалар учун ўта юқори натижа. Телефоннинг ўлчамлари: 168,72 х 77,33 х 10,42 мм, оғирлиги — 222 гр.

Смартфонда ўйин давомида созлашларни ўзгартириш учун замонавий овозли буйруқлар тизими мавжуд. Black Shark 3Sнинг сотувлари сентябрда бошаланди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!