Ҳайдовчилар учун махсус мобиль илова ишга туширилмоқда: унда нималар бўлади? 

2021 йилда ЎзР. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан навбатдаги инновацион лойиҳа — “Йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш» бўйича Road24 ахборот тизими жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тест талқини ишга туширилиш арафасида. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур мобиль ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд бўлади.

Мисол тариқасида:

  1. Аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш;
  2. Янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;
  3. Чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;
  4. Фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш (айнан ушбу Road24 дастури орқали олинган видеоёзувларни илова қилиб юбориш);
  5. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;
  6. Жарималарни тўлаш имконияти;
  7. Автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;
  8. Ҳар бир фойдаланувчининг шахсий кабинети;
  9. Статистик ахборотларни жамлашни ягона тизимини яратиш;
  10. Транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имконияти.

Road24 дастурига кириш https://road24.uz махсус линк орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурга белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади.

Юқоридаги иловани ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлардан яна бири — дастурда белгиланган камчилик ва муаммолар масъуллар томонидан тезкорлик билан бартараф этилишидир.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!