Ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ инспектори лавозимидан озод этилди

Бундан бир оз олдинроқ маҳаллий интернет нашрлар Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов Қарши шаҳар Б.Шерқулов кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида Nexia-3 автомобили ҳайдовчисини спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш мақсадида тўхтатгани ва жараённи суратга олган ҳайдовчининг телефони олиб қўйгани ҳақида хабар қилган эди.

Фото: Daryo.uz

ЎзР. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан маълум қилинишича, юқоридаги воқеа бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, унинг хулосасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талаблари бузилганлиги аниқланган.

Шу сабабли Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов ўз билдиргисига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа лавозимга тайинланган.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!