Ҳиндистонда Redmi 9нинг янги версияси чиқди

Redmi бренди Ҳиндистон бозорида Redmi 9 смарфонининг олдин Хитой ва Европа бозорлари учун чиқарилган версиясидан бутунлай фарқ қилувчи вариантининг сотувларини бошлади.

Made in India тамғаси билан чиқарилган янги Redmi 9нинг корпуси поликарбонатдан ясалган бўлиб (оддий Redmi 9да корпус пластик!) намликдан ҳимояловчи P2i қопламаси билан ҳимояланган. Қурилманинг ўлчамлари 164,9 x 77,07 x 9 ммга тенг бўлиб, оғирлиги 196 грамм.

Redmi 9 6,53-дюймли IPS суюқ кристалли панель (720 x 1600 пиксель) билан жиҳозланган бўлиб, фронталь камера (5-Мп) томчисимон шаклда чиқарилган. Смартфонга биркристалли  MediaTek Helio G35 тизими ўрнатилган, у 4 ГБ оператив хотира ва 128 ГБ доимий хотира билан биргаликда ишлайди. Телефонда microSD-карта слоти ҳам мавжуд.

Асосий камераларга 13 ва 2 Мп датчиклар ўрнатилган. Смартфон MIUI 12 ва Android 10 бошқарувида ишлайди. Аккумулятор қуввати 5000 мА•соат, қулоқчинлар учун 3,5 ммлик разъем ҳам бор.

Redmi 9нинг 4/64 ГБ версияси 120 доллар, 4/128 ГБлик версияси эса 135 доллар туради. Маълумот ўрнида, ҳозир Тошкентда Xiaomi Redmi 9нинг 4/32 Гблик версиясини 1,6 млн сўмдан қимматроққа олиш мумкин!

Манба: Redmi

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!