1 гигабайт интернет қаерда арзон туради?

Россиянинг Content Review таҳлилий агентлиги дунёнинг 50 мамлакатида мобиль интернет тарифларига доир тадқиқотини эълон қилди. Унда жаҳонда энг юқори ЯИМга эга мамлакатлардаги 136 операторларнинг лимитсиз интернет бўйича таклифлари кўриб чиқилди. Рейтингнинг биринчи ўрнини Қозоғистон эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларда Польша ва Россия.

Маълум бўлишича, дунёда 1 гигабайт мобиль трафикнинг ўртача нархи 188,42 рублни ташкил этди (жорий курс бўйича $2,54). Бу кўрсаткич 2019 йил декабрдагига қараганда бироз ошган. Бунга сабаб эса дунё бўйлаб 5G тармоқларининг ишгу туширилишидир. Оператор янги тармоқда интернет нархини оширмоқдалар.

Дуё бўйича лимитсиз интернетнинг ўртача баҳоси 3981,11 рублни ($53,7) ташкил қилган. Натижада операторлар чесловларсиз интернет тарифларидан вос кечиб, асосан юқори тезликдаги 40 — 150 гигабайтлик тарифлар жорий этганлар. Дунё бўйлаб пандемия сабабли телекоммуникация тармоқларига босим ўртача 20-40% ошган.

1 гигабайт интернет энг арзон бўлган мамлакатлар:

1. Ҳиндистон — 7,8₽
2. Исроиль — 26,7₽
3. Индонезия — 28,8₽
4. Жазоир — 30,9₽
5. Қозоғистон — 31,3₽
6. Россия — 31,6₽
7. Миср — 38,3₽
8. Туркия — 40,3₽
9. Эрон — 45,6₽
10. Сингапур — 48,9₽

 

 

Лимитсиз интернет энг арзон бўлган мамлакатлар:

1. Қозоғистон — 729,3₽
2. Польша — 842,3₽
3. Россия — 887,5₽
4. Мексика — 1033,1₽
5. Ҳиндистон — 1268,1₽
6. Руминия — 1374,3₽
7. Малайзия — 1709,8₽
8. Ироқ — 1788,8₽
9. Хитой — 2010,8₽
10. Жазоир — 2200₽

 

Рейтинг стран с самым дорогим интернетом в пересчёте на среднюю зарплату

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!