1 млрд сўмдан зиёдлик телефонларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан Ўзбекистонга мобиль телефонларни ноқонуний олиб кирилишига қарши тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятинг Тошлоқ туманида “Водил-Тошлоқ” йўналишида кетаётган Nexia-3 автомобили текширилганда машина багажидан 331 миллион сўмлик 170 дона телефонлар топилди.

Бошқа бир ҳолатда фуқаро Н.Х. ўз уйида  718 миллион сўмлик 400 дона смартфонни ноқонуний равишда сақлаётгани маълум бўлди.

Оператив тадбирлар доирасида 7 маркадаги 570 замонавий смартфон ноқонуний айланмадан олиб қўйилди. Молларнинг умумий қиймати 1 миллиард 49 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда аниқланган фактлар юзасидан бохона текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!