100 долларлик смартфонлар кўпаймоқда

Ўзбекистон бозорида ҳам сотила бошлаган Realme бренди 100 долларлик ҳамёнбоп смартфон — Realme C11 моделини оммага тақдим қилди. Realme C11га MediaTek Helio G35 процессори ва 2 ГБ тезкор хотира ўрнатилган. Ички хотира ҳажми 32 ГБга тенг. Асосий камералар блокидан 13 ва 2 мегапикселли камералар ўрин олган, фронтал камера – 5 мегапиксель.

Смартфонга 1600х720 пикселли 6,5 дюймга эга дисплей ўрнатилган. Бармоқ изи сканери мавжуд эмас. Шунингдек, смартфонга USB-C эмас, MicroUSB ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 5000 мА/соатга тенг. Батарея нафақат смартфоннинг ўзини, балки MicroUSB орқали уланган қурилмани ҳам қувватлантира олади.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, энергия захираси 31,9 соатга, видео томоша қилинганида эса 21,6 соатга етади.

Аппарат Android 10 операцион тизимида ишлайди.

Манба: GSMArena.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!