2018 йилда чиқарилган смартфон фойдаланувчилар томонидан энг яхши деб баҳоланди

АҚШда смартфон фойдаланувчиларнинг ўз қурилмаларидан қониқиш индекси эълон қилинди. Унга кўра, яхши чиққан смартфонлар сони бўйича биринчи ўрин Appleга насиб этди, бироқ барча моделлар орасида Samsungнинг 2018 йилда чиқарилган флагмани энг зўр деб топилди.

Galaxy Note 9

Индекс сўров асосида аниқланади. 2019 йил 15 апрелдан жорий йил 20 мартгача ўтказилган сўровда 27 минг фойдаланувчи қатнашди.

Ишлаб чиқарувчилар рейтингидан 82% айфон эгалари телефонларидан қониқиш ҳосил қилганлиги маълум бўлди. Samsung Galaxy туркумидаги телефонлардан фойдаланувчиларнинг 81% рози бўлиб чиқди. Учинчи ўринни 79% натида билан LG ширкати ишлаб чиқарган телефонлар олди. Motorola смартфонларидан эса фойдаланувчиларнинг 77% қониқиш ҳосил қилган.

Барча моделлар рейтинги қуйидаги кўринишда:

Galaxy Note 9 (85%), iPhone XS Max, Galaxy S9+ ва Galaxy S10 (84%).

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!