2020 йил смартфонларидан қай бири яхши расмга олади?

Таниқли 3DNews.ru сайти муҳарирлари 2020 йилда чиқарилган топ смарфтонларнинг камераларини синаб кўрдилар. Тест учун iPhone 12 Pro Max, iPhone 11 Pro Max, Huawei Mate 40 Pro, Samsung Galaxy Note20 Ultra, Sony Xperia 1 II ва Xiaomi Mi 10 Ultra моделлари танлаб олинди.

Бир хил шароитларда олинган расмларда iPhone 12 Pro Max, Huawei Mate 40 Pro и Samsung Galaxy Note20 Ultra моделлари деярли бир хил натижа кўрсатишди. Лейин биринчи ўрин барча саҳналарда барқарор суратга олиш имконига эга бўлиб чиққан Galaxy Note20 Ultra моделига насиб қилди. Якуний натижалар қуйидагича:

  • 1-ўрин. Samsung Galaxy Note20 Ultra – 51 балл;
  • 2-3-ўринлар. Apple iPhone 12 Pro Max – 49 балл;
  • 2-3-ўринлар. Huawei Mate 40 Pro – 49 балл;
  • 4-ўрин. Apple iPhone 11 Pro Max – 48 балл;
  • 5-ўрин – Xiaomi Mi 10 Ultra – 42 балл;
  • 6-ўрин. Sony Xperia 1 II – 36 балл.

Расмларнинг асл нусхалари билан қуйидаги линклар орқали танишиш мумкин:

Кундуз ва кечаси олинган расмлар;

Хона ичида ва портрет режимида олинган расмлар.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!