28 маҳаллий компания Мирзо Улуғбек Инновация марказида рўйхатдан ўтди

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази ўзининг илк резидентларини рўйхатга олди. Бу ҳақида марказ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази Ўзбекистон Президенти фармони билан ташкил этилди. Мақсад – АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.

Марказ ўз фаолиятини 2017 йилнинг 25 августида бошлади. Шу кундан бошлаб Mirzo Ulugbek Innovation Center дирекцияси юридик шахслардан марказ резиденти мақомини олиш учун аризалар қабул қила бошлади.

2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Марказга 70 дан зиёд юридик шахслар ўз аризаларини топширдилар. Улардан 28 нафари Марказ резиденти мақомини қўлга киритдилар.

Mirzo Ulugbek Innovation Center марказининг резидентлиги «Innovatsiyalar va sanoat kooperatsiyasi markazi», «OLSOFT», «Realsoft», «Green White Solutions», «Avars Plus», «Datasite Technology», «Pragmatik Solutions», «Gigal Info», «Paymobile», «Fof Soft Technology», «Wiener Deming», «Venkon Group», «Leading Business Software», «Intelligent Solutions», «Special Soft», «SBS-Infosoft», «SSP-MAROQAND», «Algoritm Consulting Group», «Micros Development», «Invest Loyiha Konsalt», «Round Umbrella», «Nyumaks Technology», «Business Triangle», «Smart-com», «Standart IT-Sektor», «Prime Media Solution», «Smart Technologies Group» ва «Alm Soft» компаниялари қабул қилинди.

Рўйхатга олинган компаниялар 2028 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 30 июндаги 5099-рақамли фармонида кўрсатилган имтиёз ва преференциялар тақдим этилади.
 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!