Facebookда қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлади

Facebook ижтимоий тармоғи  асосий дастури орқали аудио ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имкониятини  синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz нашри Bloomberg агентлигига таяниб хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, фойдаланувчилар олдин  фақат Messenger номли алоҳида дастур орқали хабар юбора олишарди. Янги имконият асосий дастур ва Messenger орасидаги танлов эҳтиёжини камайтиради.

Аслида Messenger иловаси ҳам Facebook асосий дастури ичида бўлган, аммо компания 7 йил илгари уларни иккига бўлиши оқибатида фойдаланувчилар яна бир дастурни юклаб олишларига тўғри келган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!