353,4 млн сўмлик контрабанда телефонлар тўхтатиб қолинди

Товар-моддий бойликларининг юртимизга яширинча олиб кирилиши ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Расм: Customs.uz

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Л.Ф. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автоуловнинг юкхонасида фуқаро З.Ж.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва белгиланган тартибда маркировкаланмаган умумий қиймати 353,4 миллион сўмлик 308 дона уяли телефон аппаратлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!