3G, 4G ёки Wi-Fi’дан қайси бири аккумуляторни тезроқ тугатади?

Яқинда Россиянинг itblog21.ru интернет нашри мутахассислари ўтказган тестлар давомида ана шу саволнинг жавоби топилди. Бунинг учун экспертлар Asus Nexus 7 LTE планшетида 3G ва 4G, шунингдек, Wi-Fi тармоғи орқали ушбу стандартлар орқали мобиль интернетдан навбати билан фойдаланиб кўришди. Натижаларга кўра, YouTube видеороликлар кўришда қуйидаги натижалар олинди:

Кўриниб турибдики, 4G стандартидаги мобиль интернет батарея қувватини энг тез тугатади. Кейинги поғонада эса 3G тармоғи. Wi-Fiдан фойдаланганда эса батарея қуввати кўпроққа чидайди.

Шунингдек, экспертлар, смартфон аккумуляторининг қуввати тез сарф бўлишида қурилма чипининг тури (Snapgragon, Mediatek), аккумулятор қуввати, 3G, 4G, Wi-Fi тармоқларидаги сигналнинг стабиллиги каби омиллар ҳам катта роль ўйнашини қайд этиб ўтишган.

Олдинроқ, 5G-тармоғида маълумотлар узатиш смартфон аккумулятори қувватини бир неча дақиқада бутунлай тугатиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Мана бу ердан эса қайси ишлаб чиқарувчининг смартфонлари интернетда тезроқ ишлаши ҳақида билиб олиш мумкин!

Топ-10 смартфонов с самым быстрым доступом к интернету

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!