5G стандартида ишловчи энг арзон смартфон тақдим этилди

Redmi бренди ўзининг янги 10X ва 10X Pro смартфонларини тақдим этди. 5G-модуллари билан жиҳозланган қурилмалар бешинчи авлод тармоқларида ишловчи энг арзон телефонлар сифатида кўрилмоқда.

Ҳар икки қурилма 6,57 дюймли Full HD+ AMOLED дисплейга эга. Экран Gorilla Glass 5 билан қопланган. Redmi 10Xнинг олд камераси 16 Мпли, Proда эса — 20 Мпли.

Redmi 10X 5G

Redmi 10X Pro

Redmi X10нинг орт томонидан 48-мегапикселли асосий фотосенсор, ультракенг 8-Мп ва 2-Мп қўшимча сенсорлар ўрин олган. Pro-модел эса 48,5-Мп(макро), 8 (телефото, учкаррали оптик зум) ва 8-Мп (кенгбурчакли) сенсорлар ўрин олган.

Смартфонлар MediaTek Dimensity 820 чипларида ишлайди. Унга 6 ёки 8-ГБ оператив хотира ёрдам беради. Pro версияда эса тезкор хотира ҳажми 8-ГБ. Аккумулятор ҳар икки моделда бир хил қувватга эга — 4520 мАч.

Redmi 10X 5Gнинг нархи $224дан бошланади (6/64 ГБ версия учун. 5G-модули ўрнатилмаган версия — Redmi 10X 4Gни атига $140га сотиб олиш (4/128 ГБ) мумкин. Redmi 10X Pro 5G топ-модели эса (8/256 ГБ) $364га баҳоланди. Сотувлапр 1 июндан бошланади.

Манба

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!