5G тармоғида энг тез ишлайдиган смартфонлар рейтинги тузилди

Таниқли OpenSignal таҳлилий компанияси замонавий флагманлар смартфонлар ичида 5G мобиль стандартида энг тез ишловчи телефонларни аниқлади. Тестлар АҚШдаги 5G ва 4G-тармоқларида ўтказилди.

Ишлаб чиқарувчилар орасида 5G орқали маълумотларни юклаб олиш тезлиги бўйича Samsung компанияси етакчилик қилмоқда — мазкур бренд смартфонлари ўртача 54 мегабит/сония натижани қайд этган. Кичикроқ фарқ билан OnePlus ва Google смартфонлари кейинги поғоналардан ўрин олди.

Булардан кейинги поғоналарда LG ва энг охирги ўринларда эса Apple компаниясининг смартфонлари, хусусан, iPhone 12 серияси маделллари эгаллашди (44,5 мегабит/сония).   Қизиғи, iPhone 12 ҳатто мобиль интернет энг тез бўлган 25 та смартфон орасидан ҳам ўрин ололмади.

5Gда энг тезкор Топ-10 моделлар:

Samsung Galaxy S21 5G

TCL Revil 5G

OnePlus 8T

Galaxy Note 10+ 5G

Galaxy S21 Ultra 5G

Galaxy Note 20 5G

Galaxy S20 5G

Galaxy Note 20

Galaxy S21+ 5G

Galaxy Z Flip 5G

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!