60-долларлик смартфон сотувга чиқди

Oukitel ширкати Oukitel C19 смартфонининг сотувга чиққанини маълум қилди. Бошида 80 долларга баҳоланган қурилма, ҳозирда Android 10 Go дасутри доирасида 60 доллардан сотилмоқда.

Арзон бўлишига қарамасдан, Oukitel C19 замонавий етлефонларда мавжуд кўпчилик функцияларга эга.

Смартфонга 13-мегапикселли Sony IMX214 датчикли камера ўрнатилган бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида чиройли расмга олади. Телефонга 6,49-дюймовли HD+ IPS-экран ўрнатилган (1560 х 720 пиксел). Аккумулятор батареяси қуввати 4000 мА•соат.

Oukitel C19 биркристалли MediaTek MT6737 тизимида ишлайди. Тезкор хотира ҳажми – 2 ГБ, доимий хотира миқдори – 16 ГБ. Телефонда икки SIM-карта слоти ва 256 ГБлик хотира картаси ўрнатиш учун жой ҳам бор. Қурилмага интернетдан буюртма бериш мумкин!

Манба: Gizmochina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!