88 млн. сўмлик Samsung телефонлари яширинча олиб кирилишининг олди олинди

Уяли алоқа воситаларининг Ўзбекистонга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда, деб хабар беради Дават божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ю.А. бошқарувидаги “Газель” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина ўриндиқлари орқасида умумий қиймати 88 миллион сўмлик 8 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!