90-йиллар Casio соатларига ўхшаш дизайндаги ақлли соат тақдим этилди

Huami компанияси Amazfit Neo номли янги ақлли соатини оммага тақдим этди. У 90-йиллардаги  Casio япон соатларига ўхшаш ретро-дизайнда яратилганлиги билан ажралиб туради.

Соат қандай функционалга эга?

Соатга 1,2-дюймли монохром доимий ёниб турувчи дисплей ўрнатилган бўлиб, унда сана, вақт, фойдаланувчининг жорий жисмоний ҳолати (юрак уриш частотаси ва ҳ.к.) ҳамда кирувчи қўнғироқлар ҳақидаги маълумотлар акс этади.  Соат корпуси сувдан ҳисмояланган (5ATM), ён томонларда 4та бошқарув тугмачалари мавжуд.

Amazfit Neo смартфонга Bluetooth 5.0 орқали уланади. 160 мАсоатлик аккумулятор соатга стандарт фойдаланишда 28 кунгача ишлаш имконини беради.

Нархи

Amazfit Neo соатини хитойнинг интернет дўконларидан $49.99га буюртма бериш мумкин.

Манба: Gizchina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!