АҚШ TikTokни таъқиқлаб қўйиши мумкин

АШҚлари Хитойнинг ижтимоий тармоқлар учун ишлаб чиқарган мобиль иловаларини таъқиқлаб қўйишни муҳокама қиляпти. Улар орасида фойдаланувчилар маълумотларини тўплаши айтилган TikTok ловаси ҳам бор. Бу ҳақида CNN хабар берди.

Пекиндаги ByteDance стартапига қарашли TikTok иловаси қисқа видеороликлар олишга мўлжалланган бўлиб, америкалик сиёсатчиларнинг маълумотларига кўра, компания “Хитой Коммунистик партияси томонидан назорат қилинаётган разведка фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилишга мажбур бўлган бўлиши мумкин”

Бундан олдинроқ TikTok вакиллари ByteDance ширкатидан алоҳида ишлашлари ҳақида маълум қилишган эди. Илованинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари Хитойдан ташқарида. Компания вакили май ойида CNN Businessга юқоридаги иддаолаорни асоссиз дея атаган.

Sensor Tower компанияси маълумотларига кўра, сўнгги уч ойда TikTok ғарб давлатларида 315 млн марта юклаб олинган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!