АҚШда Хитойнинг 8 иловаси билан операциялар ўтказиш таъқиқланди

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг 8 мобиль иловаларии билан молиявий операциялар ўтказишни таъқиқлаш ҳақида қарорни имзолади. Бу ҳақида РИА Новости  Рейтер агентлигига асосланган ҳолда хабар қилди.

Таъқиқа тушган иловалар орасида Ant Groupга тегишли Alipay иловаси, шунингдек, Tencent Holdingsга қарашли таниқли QQ Wallet ва WeChat Pay иловалари бор.

Бундай қарорга келишдан мақсад – катта мижозлар базаси ва конфиденциаль маълумотларни кўриш имконияга эга хитой иловаларининг америкаликлар учун хавфини камайтиришдан иборат, дейилади хабарда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!