«Абу Сахий» бозоридан телефонлар ўғирлаб кетилди

13 июнь куни соат 00:15 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Тошкент савдо мажмуаси” (“Абу Сахий”) бозоридаги дўконларнинг биридан қиймати салкам 30 млн. сўмлик мобиль телефонлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятидан бўлган 19 ёшли Ж.К ва А.К. исмли йигитлар савдо мажмуасидаги дўконлардан бирининг эшиги ойнасини синдириб, у ердаги 17 та мобиль телефон ва 2 та планшетни ўғирлаб чиққан. Ўғирланган қурилмаларнинг умумий қиймати 29 млн. 886 минг сўмга тенг.

Таъкидланишича, 14 июнь куни йигитларнинг шахси аниқланиб, ППХ ва Жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистонда 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилгани эди. Хусусан, 16 июндан бошлаб пойтахтдаги “Малика” савдо маркази ҳам ишлай бошлади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!