АКТ вазирлиги журналистлар билан очиқ мулоқот уюштирди (15 фото)

24-октябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар норасмий очиқ мулоқот уюштирди.

Унда вазир Шухрат Содиқов журналистларга соҳада бўлаётган ўзгариш ва ислоҳотлар ҳақида гапириб берди ҳамда уларнинг саволларига жавоб берди. Шунингдек, ОАВ учун Тошкентда қурилаётган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки мажмуага экскурсия уюштирилди.

IT-парк комплексининг макети

Шухрат Содиқовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялари соҳасини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Соҳа мутахасисларини тайёрлаш бўйича босқичма-босқич тизим яратилмоқда.

Хусусан, республикада 2023 йилгача ташкил этилиши кўзланган информатика ва ахборот технологияларни чуқурлаштириб ўрганишга қаратилган ихтисослаштирилган мактаблар бу йўнилашда илк босқич бўлиши кутилмоқда. Вазирнинг айтишича, жорий йил охирига қадар 14 туманда бундай мактаблар фаолият бошлайди. Шунингдек, туман марказларида очилаётган Рақамли технологиялар марказларида ҳам дастурлаш йўналишида ёшларга илк билим ва малкалар бериб борилади.

Янги очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанлар чуқурлаштириб ўқитилади. АКТ соҳасидаги ёш кадрларни тайёрлаш ихтисослаштирилган коллеж ва лицейларда ҳам амалга ошиирилади. Бундан ташқари, мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича техникумлар ҳам очилади.

Дастурлаш йўналишидаги олий маълумотли мутаҳассисларни эса Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг Қарши, Нукус, Самарқанд, Фарғона ва Урганчдаги ҳамда янги очиладиган ошкент вилоятидаги  филлиалари тайёрлайди. Хусусан, жорий 2020/2021 ўқув йилида ТАТУда янги Рақамли иқтисодиёт бакалавр таълим йўналиши ҳамда 8 та янги магистратура мутахассислиги очилди.

Шундан сўнг, блогерлар учун Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик паркининг қурилиш майдонига экскурсия уюштирилди. Шухрат Содиқовнинг сўзларига кўра, IT-паркнинг инфратузилмаси ҳар томонлама ўйланган ҳғолда амалга оширилмоқда.

2023 йилга қадар бу ерда босқичма-босқич жами 17 та иморат, жумладан, 20-25 қаватли офис бинолари, 22 қаватли меҳмонхона, университет корпуси, конференц-зал, коворкинг маркази ва бошқа объектлар қурилиши белгиланган.

Лойиҳага кўра, бўлажак иншоотлар 9 баллдан юқори зилзилага чидамли бўлади.

IT-парк комплекси маҳаллий архитекторлар томонидан дунёдаги энг таниқли қурилиш агентликлари мутаҳассисларини жалб этган ҳолда яратилган.

Комплекснинг остида 3 қаватли автотураргоҳ бўлади. Шунингдек, мажмуа ҳудудида кафе ва ресторанлар, дўконлар, масжид, спорт майдонлари, дам олиш жойлари ҳам жойлашади.

Маълумот ўрнида, Тошкент IT-паркининг резидентлари 2028 йил 1 январгача барча солиқ ва мажбурий тўловларидан озод этилган. Бундан ташқари, IT-парк резидентлари бу имтиёзлардан республика исталжан жойида фойдаланишлари мумкин.

Бугунга қадар IT-парк резидентлари сони 416 га етган бўлиб, уларда жами 5 мингдан ортиқ мутаҳассис меҳнат қилади. Йил бошидан бери IT-парк резидентлари томонидан жами 750 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган, 346,2 млрд. сўмлик дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилиб, экспорт ҳажми 8,4 млн. долларни ташкил қилган.

Бугунга келиб IT-паркнинг Андижон Digital city технопарки), Фарғона (IT-парк Марғилон филиали), Сирдарё (IT-парк Гулистон филиали) вилоятларидаги ҳудудий филиаллари бинолари фойдаланишга топширилди, ҳозирда Андижон филиалида 10 та ва Марғилон филиалида 7 та резидент фаолият юритмоқда.

Жорий йил якунига қадар Жиззах вилоят IT-парк филиали ташкил этилади, шунингдек Наманган (5800 кв.м), Нукус (12000 кв.м), Самарқанд (1100 кв.м),ва Урганч (16000 кв.м) шаҳарларида IT-парк филиали биноларини қуриш ишлари кетмоқда.

Шу билан бирга, АКТ вазири ОАВ вакиллари ва блогерларнинг саволларига жаволб қайтарди.

Учрашув сўнгида ОАВ ва блогерлар учун Тошкент телеминорасига пресс-тур ўтказилди. АКШ вазирлиги келажакда бундай учрашувларни доимий равишда ўтказиб бериш ниятидалиги ҳам маълум қилинди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!