Androidда файлларни бўлишишнинг осон йўли пайдо бўлди

Google компанияси Android ОТда ишловчи қурилмалар учун Nearby Share функциясини ишга туширди. Бу функия Apple AirDrop функциясининг муқобили бўлиб, бошқа қурилмалар билан файлларни тезкор бўлишиш имконини беради.

Функция жуда оддий ишлайди. Бунинг учун “Бўлишиш” (Поделиться) менюсида Nearby Share тугмачасини босиб, қурилма яқин орадаги смартфонларни топшини кутиб туриш, топилгач, файлларни танлаб, “Юбориш” (“Отправить”) тугмачасини босиш зарур. Файллар Bluetooth ёки локаль Wi-Fi орқали жўнатилади.

Ҳозирча янги функция Pixel смартфонлари ва Samsungнинг баъзи моделларида ишлай бошлади. Қолганларда янги опция яқин орада пайдо бўлиши кутилмоқда. Асосий шарт — аппарат Android 6.0 Marshmallow ва ёндан янгироқ версияда ишлаши зарур.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!