Антибактериал қопламага эга дунёдаги илк смартфон ишлаб чиқилди

Британиянинг таниқли Bullitt Group ширкати Cat S42 номли янги смартфонни тақдим этди. Модель бошқаларидан қурилма корпуси антибактериал қопламага эгалиги билан фарқ қилади. Biomaster технологияси асосида ясалган қоплама телефон юзасида ўтириб қолган бактерияларнинг кўпайишига қаршилик қилади. Ишлаб чиқарувчига кўра, 15 дақиқада телефондаги 80% микроблар йўқ қилинади.

CAT Phone сериясидаги телефондар, IP68 и IP69 стандартлари бўйича қюори даражада ҳимояланган бўлиб, намлик, сув ва чангдан “қўрқмайди”. Қурилма резинадан ясалган ғилоф ва Corning Gorilla Glass 5 ойнаси билан қопланган, бўлиб, ҳарбий MIL SPEC 810H стандарига ҳам жавоб беради. Масалан, уни 1,8 метрдан пастга ташлаш 1,5 метр сув остида 35 дақиқа ишлаб туриш мумкин. Телефондаги барча тирқишлар сув киришидан ҳимояланган.

Техник жиҳатдан Cat S42 64-битли 4-ядроли (ARM Cortex-A53) Mediatek Helio A20 MT 6761D платформасида ишлайди (1,8 ГГц). Тезкор хотира ҳамжми 3 ГБ, оператив хотира миқдори эса 32 ГБ (+microSD). Смартфонга 5-дюймовли HD+ дисплей ўрнатилган.

Суратга олиш учун 13-Мп асосий ва 5-Мп фронтал камералар жавоб беради. Аккумулятор батареяси сиғими 4200 мА·соат.

Android 10 бошқарувида ишловчи Cat S42га иккита SIM карта ўрнатиш мумкин. Телефон LTE Cat 6, VoLTE, VoWiFi тармоқларида ишлай олади ҳамда Bluetooth 5.0 ва NFC билан жиҳозланган.

«Антимикроб» Cat S42 телефонини 2021 йилдан бошлаб 249 евродан сотиб олиш мумкин бўлади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!