Apple Ўзбекистонда солиқ тўлай бошлади

Apple Distribution International Limited ширкати Ўзбекистонда солиқ ҳисобига туриб, қўшимча қиймат солиғини (ҚҚС) тўлай бошлади. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Компания жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича $59,2 минг миқдорида солиқ тўлаган. Лекин бундан бир оз илгари америка ширкати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун  мобиль иловаларининг нархини ҳам оширган эди,

Аввал хабар қилингани каби, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслардан даромадлар олувчи хорижий интернет-компаниялар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартиби жорий этилган эди.

Бугунги кунда 10 та хорижий электрон хизматлар кўрсатувчилар Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Улар орасида Google, Netflix, Booking каби таниқли ширкатлар бор.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!