Apple Ўзбекистондаги сервис марказларни ҳам оригинал эҳтиёт қисмлар билан таъминлайди

Apple компанияси мустақил сервис марказлар дастурини (IRP) кенгайтириш доирасида Ўзбекистондаги Apple техникаларини таъмирлаш устахоналарини ҳам қўллаб-қувватлай бошлашини маълум қилди. Бу эса йил охиригача мамлакатдаги сервис-марказлар оригинал иҳтиёт қисмлар, диагностика воситалари ва асбоблар билан таъминланишини билдиради.

Фото: MacNoob

Шунингдек, дастур доирасида америка ширкати Apple техникаларини таъмирлаш устахоналари ходимларини ҳам бепул ўқитади. Бунинг учун ЎзРдаги устахоналар IRP иштирокчиси сифатида рўхатдан ўтишлари керак. Устахонада Apple томонидан сертификатланган уста бўлиши, шунингдек, марказ тўсатдан текширувларга рози бўлиши зарур бўлади. Агар устахонадан оригинал бўлмаган эҳтиёт қисмлар топилса, у жаримага тортиради.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!