Apple блокланиб қолган iPhone’ларни блокдан чиқариш порталини ишга туширди

Apple ширкати Turn off Activation Lock (Активлаштириш блокировкасини ўчириш) номли махсус интернет портални ишга туширди. Унда фойдаланувчилар iPhone, iPad ёки iPod touch ларининг ҳавфсизлик функциясини ўчириб қўйишлари мумкин.

Активлаштиришни блокировка қилиш iPhone ёки iPad йўқолиб қолган ёки ўғирланган ҳолда ундан бегоналар фойдаланишига йўл қўймайди.

Активлаштиришни блоклаш “Локатор” иловасида “Қурилмани топиш” (Find My…) функцияси фаоллаштирилган ҳолда автоматик равишда қўшилади.

Эндиликда фойдаланувчилар активлаштиришни блокировка қилиш функциясини iCloudга кирган ҳолда ёки Apple ID паролини қайта ўрнатган ҳолда амалга оширишлари мумкин. Бу эса жараённи осонлаштиради.

Бунга қадар бу ишни амалга ошириш учун телефон, электрон почта ёки онлайн-чат орқали Apple қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланиш зарур эди.

Ариза бериш учун фойдаланувчи қурилма эгаси канлигини тасдиқлаши, телефон эса у ёки бу компания ёки таълим муассаси аккаунти орқали бошқарилмаслиги зарур.

Янги сервис блокироваси аниқ бўлмаган ишлатилган қурилмани сотиб олган ёки совғага олўганларга қўл келади.

Манба: AppleInsider, Apple

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!