Apple iPhone SEнинг янги версиясини тақдим этди

Apple иккинчи авлод iPhone SE 2020 смартфонини тақдим қилди. 2016 йилда чиққан чиройли Айфон каби, янги моделга энг охирги русумдаги A13 Bionic процессори ўрнатилган. Худди iPhone 11 ва 11 Proдаги каби. Аммо битта ёмон тарафи – SE модели 2017-йилги iPhone 8нинг корпусига жойлаштирилган.

Смиартфон диагонали 4,7 дюймга тенг бўлиб, Home кнопкасига эга. Унга бармоs излари сканери (Touch ID) жойлаштирилган. Телефоннинг орқа томони ойнаванд. Корпус эса алюминийдан қилинган бўлиб, намлик ва чангдан ҳимояланган. FaceID тизими йўқ.
iPhone SЕ 2020да битта 12 мегапикселли орт камера мавжуд – худди iPhone 11даги каби. Лекин телефон портрет режимини қўллаб қувватлайди. iPhone Seнинг асосий камераси Smart HDR функциясига ҳам эга. Унда 4K ўлчамдаги видео олиш мумкин (секундига 60 кадр).

Янги айфонни симсиз қувватлаш мумкин. Шунингдек, қурилмага иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин: (оддий ва eSIM). iPhone SE 2020 қора, қизил ва оқ рангларда чиқарилади, лекин олд томони қора бўлади.

Сотувлар апрел охиригача бошланади. Телефоннинг 64 Гб версияси 399 долл, 128 ва 256 гигабайтли версиялари 449 ва 499 доллардан сотилади. Бу АҚШдаги нархлар.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!