Apple Mac miniнинг 200 долларлик рақобатчиси чиқди

Куни кеча Xiaomi компанияси Ningmei CR100 компакт ўлчамдаги компьютерини тақдим этди. Митти персонал компьютернинг ўлчамлари атига 192×188×54 ммни, оғирлиги эса 760 граммга тенг. Компьютер Intelнинг тўртядроли Celeron J4105 процессор базасида қурилган бўлиб, максимал частотаси 2,5 ГГцга тенг.

Ningmei 8 ГБ оператив ва 256 ГБилк доимий хотирага эга. Унга бошқа қурилмаларни улаш учун кўплаб разъемлар: қўшимча хотира картаси слоти, иккита USB 3.0, битта USB Type-C, VGA, HDMI, қулоқчинлар ва микрофон учун алоҳида ўрин мавжуд. Ningmeiнинг бир камчилиги — видоеграфика учун алоҳида видеокартанинг йўқлиги, дейиш мумкин.

Хитойнинг ўзида Xiaomi Ningmei CR100 210 долларга баҳоланган, лекин ҳозирда у чегирма билан 10 доллар арзонга сотилмоқда.

Маълумот ўрнида, Apple Mac miniнинг энг оддийверсиясининг нархлари 800 доллар атрофидадан бошланади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!