Apple янги Watch Series 6 ва iPadларни тақдим этди

Apple компанияси 15 сентябрдаги тақдимотда iPad ва Apple Watch Series 6 қурилмаларининг янги авлотдарини тақдим этди. Янги iPhoneлар тақдимоти эса алоҳида ўтказилади.

Ширкатнинг бюджет қурилма деб баҳоланган янги 10,2 дюймлик iPad 8ига A12 Bionic процессори ўрнатилган. У олдингидан 40% тезроқ Батарея қуввати бир кун ишлатишга етади. Гаджетда Apple Pencil стилуси ва симсиз клавиатура ёрдамида ишлаш мумкин.

10,9 дюймлик iPad Air планшети iPad Pro каби энсиз рамкага эга, бармоқ излари сканери зарядлаш кнопкасига ўрнатилган. Қурилмага янги кучли А14 Bionic процессори ўрнатилган. Натижада графика 30%, самарадорлик 40% тезлашган. Унда Apple Pencil ва Smart Keyboard ёрдамида ишлаш мумкин. iPad қўлга ёзилган матнларни ҳам танийди. Нархлар қуйидагича: iPad 8 — $329дан, ўқувчилар учун — $299дан, iPad Air — $599дан бошлаб.

Apple Watch Series 6 соатига янги процессор ўрнатилди. Бу уни 20% тезлаштирди. Янги функциялардан қурилмада кислород даражаси датчиги ва альтиметр (баландликни кўрсатади) пайдо бўлди. Шунингдек, пандемиядан келиб чиқиб, қўлни ювишда 20 секндгача санаш функциялари ҳам қўшилди.

Шунингдек, Apple арзон нархдаги Apple Watch SE моделини ҳам тақдим этди. Унинг экрани ҳажми — 40 ва 44 мм, процессор сифатида S5дан фойдаланилган. Соатда кислород датчиги йўқ. Агар Apple Watch Series 6нинг баҳоси $399дан бошланса, Apple Watch Seники — $279дан бошланади.

 

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!